Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиларидан бири – иштихонлик Тоҳир Умрзоқов

Иштихон туманидаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Тоҳир Умрзоқов "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этиб, совриндорлар сафидан ўрин эгаллади.

Тоҳиржоннинг бу ютуғи 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар байрами олдидан қувончли янгилик бўлди.

– Ўтган йили ҳам танловнинг математика фанидан қатнашиб, вилоят босқичида иккинчи ўринни эгаллагандим, – дейди Т.Умрзоқов. – Жорий йилда ўтган йилдаги камчиликларни йўқотиш учун тинимсиз меҳнат қилдим, устозларимдан маслаҳат олдим. Меҳнатларим самарасиз кетмаганидан, ҳаракатларим муносиб баҳоланганидан – танловда фахрли иккинчи ўринни қўлга киритганимдан хурсандман.

 Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.