Йиртилган ва елимланган пуллар савдода қабул қилинадими?

Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра, йиртилиб бўлакларга ажраб қолган ва елимланган пуллар ҳар қандай савдода қабул қилиниши керак.

Фақат бу ҳолда елимланган пулнинг қисмлари битта банкнотага тегишли бўлиши лозим. Мисол учун, 100 минг сўмлик пул йиртилса, унга фақат шу банкнотанинг йиртилган қисминигина елимлаш мумкин (бошқа 100 минг сўмлик пулнинг йиртилган қисмини эмас).

Бундан ташқари, қуйидаги ҳолатларда ҳам пуллар ишлатишга яроқли ҳисобланиб, ҳеч қандай монеъликсиз тўловга қабул қилиниши ва тушум пули сифатида банкларга топширилиши мумкин:

➖ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилиш бўлган, қоғози сийқаланган (ишқаланиш оқибатида юпқалашиб, юмшоқ қоғоз кўринишига келиб қолган) ҳамда доғлари бўлган ва турли расм ва ёзувлар ёзилган банкнотлар;

➖бўёқ моддалари ёки кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;

➖умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган банкнотлар.