Ёлғонни ким кўп гапиради: аёлларми ёки эркаклар? Нейробиологлар бу саволга жавоб топишди

 

Одамларда алдашга мойиллик бор ва маълум бир лаҳза - ҳалол бўлиш оддий ва осон эканини фаҳмлай олгунга қадар ҳар бир киши вақти-вақти билан ҳақиқатни бузиб туради.

Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ёлғон гапиради, деган фикр бор. Лекин нима учун улар бундай қилади ва бу уларга умуман ишониш мумкин эмаслигини англатадими?

Ушбу саволга жавобни психологлар ёки социологлар эмас, балки тор ихтисос вакиллари - нейробиологлар топишга уринишди.

Хўш, нега аёл бор ҳақиқатни яширишга ҳаракат қилади?

Пенсильвания университети невролог(нейробилог)лари бу дастурни аёлга табиатнинг ўзи “ўрнатган”, деган хулосага келишди. Шунингдек, ушбу қобилият аёлга янада мослашувчан ва ёқимли(масалан, биров учун жонкуярлик қилса) бўлиш имконини беради.

Тадқиқотчилар 400 дан ортиқ эркак ва 500 дан ортиқ аёлнинг миясини ўрганишди. Маълум бўлишича, аёл мияси ҳиссий ва ижтимоий алоқаларда яхшироқ ишлайди, эркак мияси эса кўпроқ амалий ҳаракатларга йўналтирилган.

Кейинчалик эркак мияси нутқни асосан чап ярим шар билан қайта ишлаши, аёлларда эса бу жараёнда иккала ярим шар ҳам иштирок этиши аниқланди.

Шу сабали бўлса керак, қиз болалар ўғил болаларга қараганда эртароқ гапира бошлайди.

Лекин гап бунда эмас. Нутқни қайта ишлашнинг бу хусусияти аёлларга суҳбат давомида сатрлар орасида ўқиш ёки эшитиш имконини беради. Шутарзда улар нафақат суҳбатнинг ҳақиқий мағзини тушуниб олади, балки керакли натижага эришиш учун суҳбатга мослашади.

Олимларнинг фикрига кўра, эркакларга қараганда кўпинча аёллар ёлғон гапиради, чунки улар ҳоҳлаган нарсасини эшитишни истайди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.