Йўқолган аёлни топиш учун 20 миллион сўм мукофот эълон қилинди
Андижон вилояти ИИБ томонидан бедарак йўқолганлиги учун 1970 йил 22 декабрда туғилган Эргашева Лазакатхон Жўрамирзаевна қидирилмоқда.
Унинг белгилари: Осиё миллатига мансуб, бўйи 165-170 сантиметр, ўрта гавдали, озғиндан келган, сочлари ва қошлари жигарранг, кўзлари қора, юзи озғин чўзиқ.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлсангиз 74 225-33-40, 71 252-52-32, 99 329-37-26 ёки 102 рақамига хабар қилишингиз сўралади.
Юқоридаги фуқарони топган ёки қаердалиги ҳақида маълумот берган шахс 20.000.000 сўм билан мукофотланади.