Ёш олимлар “Афросиёб”дан нима топди? (фото)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги республика ёш олимлар кенгашининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” тепаликларида “Ёш олимлар илмий тадқиқот экспедицияси-2019” тадбири ўтказилмоқда.

– Тарихий ва археологик ёдгорликларни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, соҳада илмий-амалий тадқиқотларни янада ривожлантириш орқали ёшларнинг илм-фанга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган экспедицияга 30 нафар ёш мутахассислар жалб этилган, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши раиси А.Аслонов. – Улар орасида археология, тарих, экология, геология, ботаника йўналишларида илмий изланишлар олиб бораётган олимлар, тадқиқотчилар, магистр ва талабалар бор. Экспедиция жараёнларига Ўзбекистон Фанлар Академияси Археологик тадқиқотлар институти проректори Мўминхон Саидов раҳбарлик қилмоқда

16 августдан “Афросиёб”да қазиш ишларини бошлаган ёш олимлар шу пайтгача илк ўрта асрларга хос сопол парчалари, қабр қолдиқлари, металл буюмлар ва қувур йўллари қолдиқларини топди.