Ёшлар ҳам сайловда фаол
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилаётган сайловларда 200 минг нафар самарқандлик ёшлар илк бор иштирок этмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 63-сайлов участкасида Мустақиллик ва Кўксарой маҳаллаларида яшовчи 114 нафар ёшлар сайловда биринчи марта овоз берди.
– Сайловда овоз бериш масъулиятли иш экан, – дейди Мустақиллик маҳалласида яшовчи Малоҳат Собирова. – Менинг овозим юртимиз келажагини белгилашда муҳим аҳамият касб этишини ўйлаб, номзод танладим. Сиёсий жараёндаги менинг илк танловим она-Ватанимизнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшади.
Вилоят сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, соат 17.00 гача биринчи марта сайловда қатнашаётган ёшларнинг 178 минг нафардан ортиғи овоз берди.