"Ёшлар ишлари агентлиги кубогиʼʼнинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” республика очиқ турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу кубокнинг мукофот жамғармаси 880 миллион сўм бўлиб, вилоятимиздан 52 минг 128 нафар шахматга қизиқувчилар орасидан маҳалла, сектор, туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 53 нафар ҳаваскор ва профессионал шахмат ихлосмандлари дона сурди.
- Бундай мусобақалар кўпроқ ташкил қилинса яхши бўларди, - дейди Ургут туманида яшовчи Руқия Олимова. - Ҳам вақтимиз мазмунли ўтади, ҳам қайсидир маънода Осиё ва халқаро мусобақаларга яхши тайёргарлик бўлади. Бугун «Ҳаваскор аёллар» ўртасида республика йўлланмасини қўлга киритдим. Энди бош совринни олиш учун астойдил ҳаракат қиламан.
Турнир якунида ғолиблар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди ҳамда республика босқичига йўлланма олди.