Ёшлар нега жиноятга қўл уряпти?
Вилоят ҳокимлигида ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят сектор раҳбарлари ва қатор ташкилотлар мутасадди ходимлари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошқарган йиғилишда Пахтачи туманининг Тома, Ёбу ҳамда Паст Дарғом туманининг Туркман маҳаллалари мисолида кун тартибидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.
Ушбу маҳаллаларда яшовчи ёшлар томонидан тан жароҳати етказиш, безорилик, шунингдек, алдов ва фирибгарлик жиноятлари содир этилиши, ушбу жиноятларга сабаб бўлган омиллар бирма-бир муҳокама этилди.
Ушбу ҳолатларда жиноятни олдини олишга масъул бўлганларнинг ҳисоботи тингланди.
Қонун барчага баробар эканлиги, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятга жазо муқаррарлиги, ёшлар жиноятчилигини олдини олишда ҳеч ким четда турмаслиги зарурлиги таъкидланди.
Якунда Э.Турдимов масъулларга салбий ҳолатларни олдини олиш, такроран жиноят содир этилишига йўл қўймаслик, аҳоли ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.