Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёшлар учун ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни

Паст Дарғом тумандаги ҳарбий қисмда ёшлар ойлиги доирасида ўқувчи-ёшлар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Ёшлар иттифоқи Паст Дарғом туман кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда бир гуруҳ ёшлар ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан танишди, соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Шу ернинг ўзида ҳарбий хизматчилар учун китоб савдо ярмаркаси ташкил этилди. Шунингдек, ёшлар иттифоқи ҳарбий хизматчиларга китоблар жамланмасини совға қилди.

- Бундай қурол-аслаҳаларни мен телевизорда, расмларда кўрганман, - дейди 36-умумтаълим мактаб ўқувчиси Ойбек Ҳамроқулов. – Дўстларим билан бирга бу ерга келганимдан хурсандман. Сабаби, ҳарбий шифокор бўлиш орзуим бугун қатъий мақсадга айланди. Бунинг учун аъло баҳоларга ўқиб, аскар акаларим каби Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш учун бор имкониятимни ишга соламан.