Ёшларимиз оила қуришга тайёрми?

Унда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи З.Шодиева, марказнинг Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари С.Зоҳидова, психолог А.Баҳромова ва бошқалар вилоятимизда оилалар манфаатларини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш, ёш авлодни ибратли анъана ва қадриятларимизга ҳурмат ва содиқлик руҳида камол топтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирдилар.

–  Оилаларда ажримлар, ўзаро келишмовчилик, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, вояга етмаганларни оилага тайёрлаш борасида барча ҳамкор ва ҳамжиҳатликда иш олиб бориши лозим, – дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими бошлиғи Зебунисо Шодиева. – Айниқса, ўсмир ёшларни оилага тайёрлашда руҳшуносларнинг ўрни алоҳида. Шу боис бугунги тадбирга вилоятимизнинг турли муассасаларида фаолият юритаётган руҳшуносларни таклиф этдик. Уларнинг тавсиялари нафақат ёшларга, балки ҳар бир ота-она учун зарур. Зеро, жамиятимизда оиланинг тинчлиги, хотиржамлиги юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлайди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган ўқув-семинарда оила ва тарбия, дин ва оила, оила ва жамоатчилик каби мавзулар бўйича ҳам атрофлича фикрлар юритилди.

Ўз мухбиримиз.