“Ёшлик рақси”да “Баҳор” жамоаси ғолиб бўлди

Вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида “5 ташаббус Наврўзда” фестивали доирасидаги “Ёшлик рақси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган биттадан жамоалар ўз иқтидоларини намойиш этишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, Тойлоқ  туманидаги  8-умумтаълим мактабининг “Баҳор” жамоаси ғолиб бўлиб, финал босқичга йўл олди. Шунингдек, иккинчи ўрин Каттақўрғон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг “Умид ғунчалари” жамоасига, учинчи ўрин Самарқанд туманидаги 24-умумтаълим мактабининг “Бинафша” жамоасига насиб этди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.