Ёзги таътил бошланди, болалар оромгоҳлари мавсумга шайми?

Ёзги дам олиш мавсумини юқори савияда ташкил этиш, болалар саломатлигини таъминлаш ва уларнинг самарали ҳордиқ чиқаришини йўлга қўйиш мақсадида Ургут туманида вилоятдаги барча болалар оромгоҳлари раҳбарлари ва масъуллари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.
Тумандаги “Чорчинор” дам олиш оромгоҳида ташкил этилган семинарда ёзги мавсумга тайёргарлик кўриш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, оромгоҳлар фаолиятининг барча жабҳаларини янада такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Асосан оромгоҳлардаги гигиеник ва санитария шарт-шароитлари, болалар овқатланишининг сифати ва хавфсизлиги, тиббий хизмат кўрсатиш тизими, тарбиявий ва маданий-маърифий тадбирлар сифати, шунингдек, ходимларнинг профессионал тайёргарлиги ва масъулияти муҳокама марказида бўлди.
Тадбир давомида оромгоҳ раҳбарлари ўзаро тажриба алмашиб, намунали иш услубларини ўрганди.