ЙПХ ходимлари билан жанжал кўтарган "Вазир ўринбосарининг иккинчи хотини" бўйича расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини эканлигини айтиб, жанжал кўтарган аёл ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказди.
Аниқланишича, 30 июль куни Учтепа туманида «Нексия» автомобилига тўхташ ишораси берилган, бироқ ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан ўз ҳаракатини давом эттирган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида тўхтатилди.
Ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Э.Мадина автотранспорт воситасини техник қайд этиш гувоҳномасидан ташқари бошқа хужжатларни тақдим эта олмаган. Жавобгарликдан қочиб қутулиш мақсадида Э.Мадина ва унинг укаси 1999 йилда туғилган Э.Умид ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган.
Фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан мамурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилган.
Шунингдек, ўтказилган текширув жараёнида Э.Мадинанинг ҳеч кайси вазир ўринбосарига алоқаси йўқлиги аниқланган.