Юнусобод тумани собиқ ҳокими иши судда кўрилмоқда
Юнусобод туман собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора билан қўлга олинган ва шундан кейинги ҳолатларда "жимлик" кузатилганди.
"Uznews.uz"нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Юнусобод тумани собиқ ҳокими Абдусаматов Бахтиёр Ҳасанович Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, 2-қисми "а" банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш), 210-моддаси 2-қисми "а" банди, "б" банди ва 3-қисм "а" банди (Пора олиш) билан айланган ва бу ҳолат судда кўрилмоқда.
Шунингдек, собиқ ҳоким ишида яна икки айбланувчига нисбатан ҳам суд тергови олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўлмас Муҳамедсаидов Жиноят кодексининг 168, 211, 212-моддалари билан айбланган.
Шоҳрух Маликов эса Жиноят кодексининг 211, 212-моддалари билан айбланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан юритилган 1-10-1911/11-сонли жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Нурматов Зафарбек Абдиваҳобович суд тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.