Замонавий Робинзон: Колумбия ҳарбий-денгиз кучлари аскарлари қайиқда 24 кун очиқ денгизда қолиб кетган эркакни топиб олди

Маълум бўлишича Доминикан Республикаси фуқароси Элвис Француа елканли қайиқда денгизга чиқанида унинг қайиғини кучли шамол денгиз ичкариси томон суриб кетган. Бу вақтда унинг бисотида жами бир шиша кетчуп, саримсоқ кукуни ва бульён бўлаклари бўлган. Шу тарзда у 24 кунни очиқ денгизда ўтказган ва тирик қолган.

“Мен ўзимдаги кетчуп, бульон бўлаги ва сувни аралаштириб, жуда оз-оздан тақсимлаб ишлатдим. Олдимдан бир неча марта кемалар ўтди, афсуски улар мени кўришмади”, деган 47 ёшли қайиқчи.