Замонавий лойиҳалар ўрганилди
Учрашувда меҳмонлар "Calatrava Grace Corporation" компанияси томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай ҳамда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида қурилиши мўлжалланган 5 та ижтимоий ва жамоат бинолари ҳамда магистрал автомобиль йўлларининг архитектуравий лойиҳа ечимлари ҳақида батафсил маълумот берди.
– Объектларнинг ҳажмий кўлами, масштаби ўта юқори даражадаги технологиялар, касбий маҳорат билан лойиҳалаштирилганлиги ва қурилиш санъати, қурилиш конструкциялари, материаллари бизда катта таассурот қолдирди, – дейди СамДАҚИ профессори А.Ўролов. – Бугунги кенг кўламли бунёдкорлик ишларимизда дунё тажрибасини қўллаш янада кўпроқ имкониятлар эшигини очади.
Тақдимот институт профессор-ўқитувчилари, талабаларида катта қизиқиш уйғотди ва ўзаро ҳамкорлик борасида фикр алмашилди.