«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 12 октябрь, №128) сонида ўқинг

Ўтган галги сайловларда вилоятимиздан парламент қуйи палатасига 14 нафар депутат сайланди. Уларнинг айримларини яқин ўртада вилоятда-ку учратиш имкониятига эга бўлмадик. Аммо матбуотда, ҳеч бўлмаганда ижтимоий тармоқларда нималар билан бандлигини ҳам кузатмадик. Ҳурматли депутатларимиз халқ учун, уларга овоз берган, эртага яна ишонч билдирадиган одамлар билан ишлашни ўрганишлари керак эмасми?

***

Вилоятимизда “Обод маҳалла” ва «Обод қишлоқ» дастури доирасида режалаштирилган ишлар жойларда қай даражада амалга оширилмоқда? Бундан одамлар манфаат кўряптими? Хусусан, Пайариқ туманининг Туркибола қишлоғи, Каттақўрғон шаҳрининг Ингичка қўрғонида қандай ишлар амалга ошириляпти? 

***

 «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг амалга киритилганига 30 йил бўлган бўлса-да айрим коммунал хўжалик тармоқларига қарашли корхона-ташкилотларда мазкур қонунга амал қилинмаётгани ажабланарли…

***

Вилоятимиздаги мактаблар рейтинги паст. Бунга асосий сабаб - ўқитувчилар, мактаб жамоаси ўз устида ишламай қўйгани. Хўш муаммони бартараф этиш учун нима қилиш керак?