Умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан тегишли чоралар кўрилди

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туроператорлар томонидан Умра тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилди.

Натижада, Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 3 та, яъни "A-HELLO ", "SM Tower Tour" ва "RAYXONA TOUR" МЧЖларнинг туроператорларига нисбатан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштиргани ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузгани юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари бўйича молиявий жарималар қўлланилди.