«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 24 сентябрь, №120) сонида ўқинг
Отанг - маҳалла, онанг - маҳалла, дейди халқимиз. Сизнинг маҳаллангиз бу мезонга нечоғли мос? Маҳаллангизни намунали дея оласизми?
***
Янгиланаётган Ўзбекистонда сайловлар янгича ўтади.
Буларнинг омилларини шу ном билан эълон қилинган мақола орқали батафсил билиб олиш мумкин.
***
Оқдарё туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби юнон-рум кураши мураббийи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Урал Зиёев: “Менинг орзуларимни шогирдларим ушалтирди - Осиё ва жаҳон чемпионлари бўлишди».
***
«Яхшилик қил - сувга от...» Ёхуд мақтанчоқликнинг эскирмаган усули
«… - Наҳотки, шундай мактаб (боғча, йўл)ни сиз қурган бўлсангиз. Жуда катта маблағ кетган-ку?
- Давлатнинг пулига қурилган. Лекин мен елиб-югурганман.
- Мен қурганман деганингизда, ўзингизнинг пулга қурганмисиз деб ўйлабман…»