«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 28 ноябрь, №150) сонида ўқинг

Бу йил вилоятда оилавий ажримлар камайдими? Ажрим ёқасига келиб қолган оила яраштириляптими? Бугунги кунда шаръий никоҳ асосида яшаётган 3274 оиладан 3149 тасининг никоҳи расмийлаштирилганини қандай баҳолаш мумкин? Бу каби саволларга вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимованинг жавоблари қандай бўлди?

***

Самарқанд шаҳридаги Амир Темур кўчасининг икки тарафи ковланган, транспорт воситалари учун юришга ноқулай аҳволга келиб қолган. Кўчанинг Бўстонсарой кўчаси чорраҳасидан «СамАВТО» қўшма корхонасигача бўлган қисмида бир ойдан буён қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Оқибатда транспорт ҳаракатида ноқулайликлар келиб чиқмоқда. Бу ишлар қачон якунига етади?

***

Ушбу сонда вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда «Мактаб ҳаёти» саҳифаларини ўқийсиз. Унда ўқитувчи обрўси, дарс ўтиш маҳорати, ўзаро тажрибалар, муаллимларнинг ютуқ ва муаммолари, уларнинг ечими ва таклифлар ҳақида мақолалар берилган.