«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 25 январь, №10-11) сонида ўқинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига Мурожаатнома йўллади. Унда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида мавжуд бўлган муаммо ва камчиликлар, уларни самарали ечими бўйича аниқ ва равшан кўрсатиб берилди. Мурожаатномада мамлакатимизни яқин истиқболда ривожлантиришга доир стратегик йўналишлар бўйича нуқтаи назари баён қилинди. Унда рақамли иқтисодиётдан тортиб, ҳар бир оилани уй-жой билан таъминлашгача бўлган масалаларни кўтарилгани, халқ қайғуси, фуқаро манфаати бирламчи вазифа қилиб қўйилгани барчани руҳлантирди. 

***

Қассобхонадан арзон ва сифатли гўшт олишни хоҳлаймиз. Лекин гўшт арзонми? Бугунги нархда ҳар куни қозонга соладиган гўшт сотиб олишга ҳамманинг қурби етадими? Гўштни арзон қилиш учун нима қилиш керак? Четдан наслли қорамол олиш орқалими? Бунинг учун катта маблағ сарфлаш тўғрими ёки нотўғри? Маҳаллий қорамол билан зотдор молнинг фарқи нимада? Соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган қандай муаммолар бор?

***

Самарқанд тумани “Чумчуқли” маҳалла фуқаролар йиғинида ишлаш учун етарли шароит йўқ. Нега дейсизми? Чунки йиғин ходимлари – раис, котиб, посбон, хотин-қизлар бўйича мутахассис ва профилактика инспектори маҳалладаги чойхонанинг бир хонасида тиқилишиб ишлайди. Бу ҳақда туманда билмайдиган ташкилот ёки мутасадди йўқ. Хўш, бу масала қачон ва қандай ҳал этилади? Бу ҳақдаги тафсилотлар билан «Чумчуқли маҳалласи қачон ўз биносига эга бўлади?» мақоласи орқали танишинг.