Зеленский: "Кенгаш бор-у хавфсизлик йўқ. БМТ кафолатлаши керак бўлган тинчлик қаерда?".
Зеленский БМТ Хавфсизлик Кенгашидан нимани талаб қилмоқда?
Россиянинг Украинага операцияси бошланганидан бери президент Зеленский илк бор БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига видеоалоқа орқали мурожаат қилди. Украина раҳбари Россияни жавобгарликка тортишга чақирди, шунингдек, тинчликни таъминлай олмаётгани боис БМТни ислоҳ қилишни таклиф қилди.
5 апрелда ўтган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Владимир Зеленский ўз мамлакатидаги вазият ҳақида гапирди. Учрашув Буюк Британия томонидан чақирилди.
Зеленский Россия қўшинларини ҳарбий жиноятларда айблаб, халқаро ҳамжамиятни Москвани жавобгарликка тортишга чақирди.
“Бугунги кунда мамлакатим ҳудудидаги Россия ҳаракатлари натижасида Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери энг даҳшатли ҳарбий жиноятлар содир этилмоқда”, — деди Зеленский кенгаш аъзоларини саволга тутиб: “Хавфсизлик Кенгаши кафолатлаган хавфсизлик қани? Яратилишидан асосий мақсади - БМТ кафолатлаган тинчлик қаерда?
"Украина президентининг учрашувимизда виртуал иштирокидан фойдаланиб, унга мурожаат қилмоқчиман: "Биз россиялик ҳарбий хизматчиларга бўлаётган ҳеч қандай гувоҳлар томонидан тасдиқланмаган, асоссиз айбловларни сизнинг виждонингизга ҳавола этамиз", дея жавоб берди Зеленскийга Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш гап БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси қўшни давлат ҳудудига кенг кўламли бостириб кириши ҳақида кетаётганини таъкидлаб, Украинадаги урушни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
“Украинадаги уруш ўзининг табиати, шиддати ва оқибатларига кўра, БМТ Низомига асосланган халқаро тартиб ва глобал тинчлик архитектураси учун энг катта муаммолардан биридир”, деди Гутерриш.
Айни пайтда Украинада уруш давом этмоқда. Юзлаб тинч аҳоли рус қўшинларининг олдинга силжишидан қўрқиб, мамлакат шарқидан ғарбга қочишга уринмоқда. Поездлар гавжум, автомобиль йўлларида кўп километрлик тирбандликлар юзага келган.