Зеленский самолётига таҳдид: Дублин аэропортида йирик дронлар аниқланди

The Journal нашрига кўра, Владимир Зеленскийнинг самолёти Ирландиядан учиб чиққан пайтда Дублин аэропорти ҳудудига тўртта йирик дрон учган. 

Дронлар кеча соат 23:00 атрофида президент самолёти учиб ўтиши керак бўлган нуқтага етган, аммо самолёт жадвалдан олдин қўнгани учун дронлар билан тўқнашув юз бермаган.

Ирландия хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, дронлар «жуда қиммат, йирик ва ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган» бўлган.

Ҳодиса гибрид ҳужум сифатида баҳоланди.