Зеленский Россия билан урушда йўқотишларини ошкор қилди. Хитой Трампга қарши курашишда Европа, Япония ва Жанубий Кореяни бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда

🔹 Владимир Зеленский CBS News”га: "Украина Қуролли Кучлари йўқотилган ҳудудларни қайтаришга қодир эмаслигини тан олди ва агар Киев Вашингтон ёрдамини йўқотса, янги йўқотишларни истисно этмади. Украина Қуролли Кучлари 2022 йилдан бери 100 мингга яқин ҳарбий хизматчиларини йўқотди", маълум қилди Зеленский.
🔹 Бир неча ой давомида Хитой АҚШ билан савдо, TikTok ва ҳатто Тайванни ўз ичига олган кенг қамровли битим тузишга ҳаракат қилмоқда. Аммо Трампнинг радикал позицияси Хитойнинг оҳангини ўзгартирди ва энди у ўз расмийларини “уруш ҳолатига” қўйди. Си Цзинпин айни дамда ташриф билан Вьетнамда бўлиб, кейин Малайзия ва Камбожага боради. ОАВ Хитой уларни Қўшма Штатларга қарши "коалиция"га тортишга ҳаракат қилади, деб ҳисоблайди.
🔹 Тожикистон шимоли-шарқида кеча бир сутка ичида 5,8-5,9 магнитудали тўртта зилзила содир бўлиши оқибатида Рашт ва Тожикобод туманларида 94 та турар-жой биноси бутунлай вайрон бўлган. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълум қилди. Яна ўнлаб бинолар қисман ва кичик зарар кўрган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган", дейилади департамент хабарида.
🔹 АҚШ президенти Доналд Трамп тез орада Эрон бўйича қарор қабул қилишни режалаштираётганини айтди.
🔹 Германиянинг бўлажак канцлери Мерц Украинага “Taurus” ракеталарини етказиб бериш тарафдори.
🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Америка етакчиси Доналд Трампни мамлакатга ташриф буюришни таклиф қилди. “Илтимос, қарор қабул қилиш ва музокаралар олиб боришдан олдин, келиб, одамларга, тинч аҳолига, аскарлар, касалхоналар, черковлар, болаларга қаранг”. Ташрифдан кейин Трамп Путин "нималар қилганини тушунади", деди у «60 minutes»га берган интервьюсида.
🔹 19 апрелга режалаштирилган АҚШ-Эрон музокараларининг иккинчи раунди Римда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Axios хабар бермоқда. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи ва АҚШ президентининг махсус вакили Стив Виткофф иштирок этган музокараларнинг биринчи раунди 12 апрель куни Уммонда бўлиб ўтди. Вашингтон учрашувни “жуда ижобий ва конструктив” деб атади.
Г.Холдорова тайёрлади.