Покистон Ҳиндистон билан ядровий можаро хавфидан огоҳлантирмоқда. Трампнинг махсус вакили Москвада. «Қрим Россиянинг бир қисми бўлиб қолади”

🔹 Ҳиндистон барча Покистон фуқароларини ўз ватанига депортация қилмоқчи. Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазият ўтган ҳафтада кескинлаша бошлади. Бунга Ҳиндистон минтақасида 26 нафар сайёҳ ҳалок бўлган теракт сабаб бўлган. Нью-Деҳли тергов тугашини кутмасдан Покистонни айблади. Бунга жавобан Покистон қуролли кучларини шай ҳолатга келтирди, барча савдо-сотиқ ва Ҳиндистон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпди. Кеча кечқурун Ҳиндистон ва Покистон қўшинлари назорат чизиғи бўйлаб ўқ узилган. Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон билан зиддиятда ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида гапирди.

🔹 Трампнинг махсус вакили Стивен Виткофф Владимир Путин билан Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш шартларини муҳокама қилиш учун яна Россияга учиб келди. Путин вакилни Кремлда қабул қилди. Бу уларнинг тўртинчи учрашуви.

🔹 Трамп, агар Вашингтон Теҳрон билан келишувга эриша олмаса, АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужумини қўллаб-қувватлашини истисно этмади.

🔹 Доналд Трамп ўзининг 100 кунлик президентлиги арафасида Time журналига интервью берди. Трампнинг айтишича, урушни тартибга солиш бўйича келишувга кўра Қрим “Россиянинг бир қисми бўлиб қолади”. У Украинани Россия билан уруш (!) бошлаганликда айблади: бунга Украинани НАТОга кириш ҳақида гап бошлагани сабаб бўлган. Аввалроқ АҚШнинг Украинадаги урушни ҳал қилиш бўйича таклиф лойиҳаси эълон қилган эди: унда Украина кемалари учун Днепр бўйлаб тўсиқсиз ўтиши, НАТОга қўшилиш истагидан воз кечиши, 2014 йилдан буён Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши қайд этилган. Бироқ, Европа ва Украина бундай таклифларга рози бўлмаган. Трампнинг режаси Россия Украина ҳудудининг тахминан 20 фоизини сақлаб қолишини назарда тутади.

🔹 Истанбулда Туркия ва Россия ўртасида Яқин Шарқдаги вазият юзасидан маслаҳатлашув бошланди. Йиғин ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.

🔹 Қўшма Штатлар 15 давлат билан божхона тўловлари бўйича музокараларга тайёргарлик кўрмоқда. АҚШ юқори тарифларни жорий этиш ғоясидан бутунлай воз кечмаслиги мумкинлигини истисно қилинмайди.

🔹 Исроилнинг Байрут ва жанубий Ливанга берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 492 кишига етган, 1645 киши жароҳат олди. Ҳалок бўлганлар орасида 35 нафар бола ва 58 нафар аёл бор.

🔹 Жумага ўтар кечаси Россиянинг турли ҳудудларида Украинанинг 80 га яқин дронлари уриб туширилган.

🔹 Туркия ғарбида яна зилзилалар кузатилмоқда. Аввалроқ Туркия парламенти спикери Нуман Куртулмуш давлат идоралари ва аҳолини кучли зилзилага тайёр бўлишга чақирганди.

🔹 Гарвард университети ўз активларининг 1 миллиард долларини сотиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда, чунки Трамп маъмурияти миллиардлаб доллар маблағни блокламоқда. Трамп Гарвардга сиёсий ташкилот сифатида қараш ва университетни солиқдан озод мақомидан маҳрум этишни таклиф қилди.

🔹Москва яқинидаги Балашихада автомобиль портлаши оқибатида Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал Ярослав Москалик ҳалок бўлган.

Г.Холдорова тайёрлади.