Зиёратгоҳга «туннел»дан кирасиз

Жорий йилнинг 11 июнидан Самарқанд шаҳридаги тарихий обида ва зиёратгоҳлар ўз фаолиятини бошлади.

Айни пайтда ушбу объектларнинг кириш қисми олдига дезинфекцион туннеллар ўрнатилган. Мажмуага кираётган ҳар бир кишининг тана ҳарорати ўлчанмоқда, антисептик воситалардан фойдаланиляпти.

– Фарзандларимни Самарқанд шаҳридаги қадимий тарихий обидаларга зиёратга олиб келишни мақсад қилгандим, – дейди нарпайлик Раббим Турсунов. – Аммо пандемия сабаб кела олмадик. Мана, энди йўллар очилди, карантин талабларига амал қилиб Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда ҳамда Руҳобод мажмуаларини томоша қилдик.

Бахтиёр РУСТАМОВ.