Зўравон ИИБ ходимларига суд ҳукми ўқилди
Андижон шаҳрида фуқарога зўравонлик ишлатиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар органлари ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳукмига кўра:
Д.Ҳамралиевга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қ.Қодировга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Э.Райимжоновга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ф.Ҳусанбоевга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
П.Мамажоновга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) узил-кесил 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
А.Тўрақуловга (Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси вазифасида ишлаган) узил-кесил 1 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.