Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Зулфия"чи қиз бўлажак "Зулфия"чилар билан учрашди

Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги математика, физика фанларига ихтисослаштирилган таянч давлат умумтаълим мактаб-интернатида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 107 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда 2012 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган Муҳайё Ахмадова билан учрашув ўтказилди.

Дастлаб мактаб-интернат ўқувчилари Зулфия ҳаёти, ижоди ҳақида суҳбат қилди, шоира шеърларидан ёд ўқишди.

Сўнгра айни пайтда Самарқанд давлат университетида талабаларга сабоқ бериб келаётган Муҳайё Ахмадова илм йўлидаги изланишлари, ҳар бир қиз орзу қиладиган Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланиши ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.

Ш.Бухаров.