Оқдарёда туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда тиббиёт воситалари ишлаб чиқарилиши мумкин

Айни кунларда Оқдарё тумани ҳокими Ф.Абилов бошчилигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, тадбиркорлар ва тиббиёт бирлашмаси раҳбарларидан иборат делегация Туркия давлатида бўлиб турибди.

7 декабрда бошланган ташрифшнинг дастлабки кунида вакилларимиз Каҳраманказан шаҳри ҳокими Серхат Огуз билан учрашиб, у ердаги ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларини туманга жалб қилиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Сўнгра тиббиёт воситалари ишлаб чиқарувчи “Mos Lab”, “ONSORTHO” корхоналари, OSTIM йирик саноат зонасида ишлаб чиариш жараёнлари ҳамда “INNAMED RD GLOBAL Research & Development” корхонаси фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида Ф.Абилов Анқара шаҳар ҳокими билан ҳам учрашиб, Оқдарё туманида иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказди.

Оқдарёлик мутасаддиларнинг Туркиядаги музокаралари давом этмоқда.

Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.