Халқ хизмати йўлида шаҳид кетганлар хотираси барҳаёт

Ички ишлар ходими бўлиб ишлаш ўта машаққатли ва масъулиятли саналади. Машаққатлилиги шундаки, эл осойишталигини таъминлаш учун тун-у кун бедор ва ҳушёр бўлиш керак, масъулияти эса ортингда юртинг, маҳалланг, оиланг, яқинларинг тинчлиги туради.
Мен 1995-1997 йилларда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаганман. Ушбу лавозимга тайинланган илк кундан бошлаб, ички ишлар идораларида ишлаб, хизмат вазифасини бажараётган вақтда юрт осойишталиги, халқ хотиржамлигини ўйлаб, жиноий унсурларга қарши кураш жараёнларида мардлик ва жасорат кўрсатган ходимлар менинг асосий эътиборим марказида бўлган. Бундай ҳалол хизмат кўрсатиб, ҳалок бўлган ички ишлар ходими эса мен учун қаҳрамон саналган. Чунки улар ватан учун, халқ учун жонларини фидо қилган. Шунинг учун, хизмат вазифасини ўташ жараёнида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг хотирасини абадийлаштириш шарт, уларни ҳеч қачон унутмаслик зарур, деб ҳисоблаганман ва бунинг учун амалий ишга киришганман.
Жумладан, 1960-1995 йиллар давомида хизматини ўтаётган вақтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган 62 нафар ички ишлар ходимининг нафақат исм-шарифи, балки унвони, мансаб даражаси, хизмат қилган ички ишлар идораси, дафн этилган қабристон ва қабрларини аниқлаб, уларнинг номини абадийлаштириш учун вилоят ички ишлар бошқармасининг биноси олдида “Хотира мажмуаси”ни ташкил этганман. Барча қаҳрамонлар дафн этилган қабр ва қабристонлардан олиб келинган тупроқ “Хотира мажмуаси” пойидаги муштарак қабрга қўйилган эди. Ушбу ёдгорлик 1996 йилнинг август ойида тантанали равишда очилган (суратларда).
Халқ хизмати йўлида шаҳид кетганлар номи мангуликка дахлдор. “Хотира мажмуаси”да ўқиладиган муқаддас китоб каби икки очиқ саҳифа – баландлиги тахминан 8 метр келадиган деворларда хизмат чоғида ҳалок бўлган ички ишлар идоралари ходимларининг номлари алоҳида мармар тахтачаларга муҳрланди. Улар ўртасида “Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди!”, деган калом ёзилди. Ёдгорлик пойидаги манзара ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган: ёдгорлик атрофига 62 туп арча ниҳоллари экдик. Чунки арча узоқ умр кўрувчи, мангу ям-яшил дарахт. Бунинг ўзига хос рамзий маъноси бор: шаҳидлар руҳи шу яшил арча дарахтларига кўчиб, доим барҳаёт яшайди.
Бу маскан 1996 йилнинг август ойидан бошлаб эл осойишталиги, юрт тинчлиги учун хизмат қилишга ахд этган, ёш ички ишлар идоралари ходимлари қасамёд қабул қиладиган даргоҳга айланганди. Бу ерга марҳумларнинг қариндош-уруғлари, таниш-билишлари, ҳамкасблари улар руҳига ҳурмат бажо келтириш, улар номини эслаш учун келишарди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида мардларча ҳалок бўлган ана шу 62 нафар ички ишлар органлари ходимларининг номини эсга олайлик:
ИСРОИЛОВ Хўжакелди - милиция капитани, Пайариқ тумани ички ишлар бўлими бўлинма бошлиғи, 13.11.1963 - 12.03.1991 й.
НАЗАРОВ Нуриддин - милиция лейтенанти, Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими участка инспектори, 15.07.1922 - 03.12.1968 й.
ДИЛМУРОДОВ Тожи - милиция катта лейтенанти, Хатирчи тумани ички ишлар бўлими ДАН инспектори, 10.06.1929 - 03.05.1973 й.
ХОЛБОЕВ Отабой - милиция кичик сержанти, Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими кўриқлаш бўлинмаси милиционери. 13.04.1932 - 02.04.1974 й.
РАБИДИНОВ Сангин - милиция сержанти, Темирйўл туман ички ишлар бўлими милиционери, 27.12.1945 - 27.11.1974 й.
МАВЛОНОВ Бозор - милиция кичик лейтенанти, Нуробод тумани ички ишлар бўлими паспорт столи бошлиғи. 10.01.1950 - 03.02.1976 й.
АҲМЕДОВ Али - милиция сержанти, Паст Дарғом тумани ички ишлар бўлими ДАН инспектори. 25.11.1948 - 22.03.1976 й.
РИЗАҚУЛОВ Эргаш - оддий милиция ходими, Паст Дарғом тумани ички ишлар бўлими милиционери, 21.11.1952 - 23.05.1977 й.
ГУЛОВ Толиб - милиция сержанти, Темирйўл туман ички ишлар бўлими милиционери.12.04.1951-09.06.1977й.
АСЛАНОВ Муҳаммади - милиция старшинаси, Ургут тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 14.02.1952 - 01.01.1979 й.
АСОМОВ Тошболта - милиция кичик лейтенанти, Челак тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисми инспектори. 20.09.1946 - 02.01.1979 й.
БАРОТОВ Ботир - милиция катта лейтенанти, Темирйўл тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 27.09.1949 - 31.05.1979 й.
ЭШМАТОВ Толли - милиция катта лейтенанти, Темирйўл тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 19.01.1949 - 31.05.1979 й.
ҲАСАНОВ Хайрулло - милиция кичик сержанти, Иштихон тумани ички ишлар бўлими қўриқлаш бўлинмаси милиционер-ҳайдовчиси. 20.11.1953 - 05.01.1980 й.
ЖЎЛМУРОДОВ Синдор - милиция катта сержанти, Нурота тумани ички ишлар бўлими ДАН инспектори. 01.10.1939 - 21.06.1980 й.
МАМАДАЛИЕВ Муродали - милиция оддий ходими, вилоят ички ишлар бўлими махсус батальони милиционери. 17.09.1949 - 03.08.1980 й.
ҒУЛОМОВ Ғофур - милиция сержанти, вилоят ички ишлар бўлими ДАН инспектори. 05.03.1957 - 10.11.1980 й.
ХУШВАҚТОВ Саттор - Ургут тумани ички ишлар бўлими санитар хизмати милиционери. 11.02.1956 - 28.11.1980 й.
ЁРҚУЛОВ Сайфулло - милиция катта лейтенанти, Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 18.08.1943 - 15.04.1981 й.
СУЮНОВ Шамсиддин - милиция лейтенанти, Гўзалкент тумани ички ишлар бўлими ДАН катта инспектори. 20.06.1954 - 21.04.1981 й
ОРИПОВ Одил - милиция кичик сержанти, Нурота тумани ички ишлар бўлими милиционери. 02.03.1954 - 26.06.1981 й.
НОЗИМОВ Абдураззоқ - милиция катта лейтенанти, Гўзалкент тумани ички ишлар бўлими ЖҚБ катта тезкар вакили 10.05.1950 - 0.5.11.1981 й.
МУҲАММАДЖОНОВ Эркин - милиция лейтенанти, Оқдарё тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 17.09.1948 - 08.12.1981 й.
ҲАЙДАРОВ Мели - милиция капитани. Пахтачи тумани ички ишлар бўлими ахлоқ тузатиш инспекцияси инспектори, 18.03.1931 -15.12.1982 й.
ЖУРАҚУЛОВ Шукрулло - милиция кичик сержанти, Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими ДАН катта инспектори, 29.07.1954 - 30.03.1983 й.
ҚЎЧҚОРОВ Элибой - милиция кичик сержанти. Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими милиционери. 30.12.1949 - 25.07.1984 й.
ЛУКАШЕВ Виктор - милиция полковниги, вилоят ички ишлар бошқармаси ўқув маркази бошлиғи. 17.09.1932 - 05.04.1985 й.
ФУЗАЙЛОВ Ҳамид - милиция лейтенанти. Самарқанд тумани ички ишлар бўлими ДАН инспектори. 24.10.1958 - 24.06.1986 й.
АҲРОРОВ Азиз - милиция катта лейтенанти. Сиёб тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 19.04.1958 -13.09.1987 й.
БУТАКОВ Абдувакил - ички хизмат сержанти. 7-сон тергов ҳибсхонаси корпус бошқарувчиси. 10.08.1959 - 25.07.1988 й.
НЕЪМАТОВ Алишер - милиция катта лейтенанти. Нарпай тумани ички ишлар бўлими қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи. 14.04.1950 - 30.07.1988 й.
ҚЎЙСИНОВ Абдуҳамид - милиция катта лейтенанти. Нуробод тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 10.06.1951 - 16.08.1988 й.
ХУШВАҚТОВ Толмас - милиция кичик сержанти, Иштихон тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисми инспектори. 08.05.1959 - 01.10.1988 й.
ҚОРАБОЕВ Омон - милиция катта лейтенанти. Челак тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 05.08.1944 - 19.10.1988 й.
ХОЛМУРОДОВ Зойир - милиция капитани. Оқдарё тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 10.10.1957 - 20.03.1989 й.
ХАМРОЕВ Муртазо - милиция капитани. Булунғур тумани ички ишлар бўлими ЖҚБ тезкор вакили. 20.08.1952 - 09.07.1989 й.
ХОЛНИЁЗОВ Абдурасул - милиция катта лейтенанти. Нарпай тумани ички ишлар бўлими ДАН катта инспектори. 01.02.1958 - 05.09.1989 й.
НАБИЕВ Салоҳиддин - милиция майори. Ургут тумани ички ишлар бўлими. 11.06.1948 - 20.09.1989 й.
РАЖАБОВ Акбар - милиция подполковниги, вилоят ички ишлар бошқармаси ЖҚБ бўлинма бошлиғи. 01.12.1943 - 20.09.1989 й.
ЗАЖИВИХИН Николай - милиция лейтенанти. Боғишамол тумани ички ишлар бўлими ЖҚБ тезкор вакили. 28.05.1954 - 25.08.1990 й.
ҲОТАМОВ Зайниддин - милиция кичик сержанти, Самарқанд тумани ички ишлар бўлими милиционери. 03.07.1965 - 19.09.1990 й.
УМУРЗОҚОВ Абдураззоқ - милиция лейтенанти. Нурота тумани ички ишлар бўлими ДАН инспектори. 21.05.1952 - 20.11.1990 й.
ТОЛЛИБОЕВ Хидир - милиция сержанти. Пайариқ тумани ички ишлар бўлими қўриқлаш бўлинмасининг командири. 15.09.1954 - 24.11.1990 й.
РАҲМОНОВ Чаман - милиция старшинаси, Пахтачи тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 10.09.1950 - 26.11.1990 й.
АҲАДОВ Муродулло - милиция майори, Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими тиббий ҳушёрхона инспектори. 02.01.1945-17.03.1991 й.
ИБОДОВ Исматилло - милиция катта лейтенанти. Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими махсус рота командири ўринбосари. 02.04.1961 - 19.08.1991 й.
БАРОТОВ Садриддин - оддий милиция ходими. Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими милиционер-ҳайдовчиси. 25.09.1965 - 22.06.1991 й.
САВУРОВ Мурод - милиция сержанти. Қўшработ тумани ички ишлар бўлими милиционер-ҳайдовчиси. 10.12.1953 - 13.10.1991 й.
ЭЛМУРОДОВ Файзулло - милиция майори. Ургут тумани ички ишлар бўлим ДАН бўлинмаси бошлиғи. 09.05.1947 - 02.11.1991 й.
НОРБОЕВ Суннатилло - милиция катта сержанти, вилоят ички ишлар бошқармаси алоҳида батальон милиционери. 13.05.1955 - 22.04.1992 й.
ЗАНЖИРОВ Ҳикматилла - милиция лейтенанти. Нарпай тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 27.09.1965 - 25.07.1992 й.
КАРГАПАЛОВ Владимир - милиция подполковниги, вилоят ички ишлар бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари. 29.10.1949 - 08.08.1992 й.
ҚУВОНДИҚОВ Аслиддин - милиция капитани, Нуробод тумани ички ишлар бўлими ЖҚБ катта тезкор вакили. 26.05.1952 - 11.02.1993 й.
ҲАСАНОВ Қурбонбой - милиция катта лейтенанти, Нуробод тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ёрдамчиси. 18.04.1958 - 11.02.1993 й.
ЭШМУРОДОВ Олмос - милиция катта сержанти, Челак тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаси милиционери. 03.12.1963 - 16.06.1993 й.
САРМАНОВ Уралбой - милиция старшинаси, Булунғур тумани ички ишлар бўлими ДАН инспектори. 15.01.1950 - 03.07.1993 й.
ЖАББОРОВ Нормаҳмад - милиция майори, Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 13.06.1949 - 15.10.1993 й.
ОБЛОБЕРДИЕВ Фаёз - милиция лейтенанти, Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими ЖКБ тезкор вакили. 23.12,1967 - 05.08.1994 й.
РАҲМАТОВ Мақсуд - милиция катта сержанти, вилоят ички ишлар бошқармаси махсус ротаси милиционери. 09.05.1967 - 15.11.1994 й.
ОДИРОВ Мухторжон - милиция старшинаси, Гўзалкент тумани ички ишлар бўлими участка инспектори. 13.04.1973 - 13.12.1995 й.
САФАРОВ Шавкат - милиция старшинаси, Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими кичик инспектори. 04.04.1958 - 17.12.1995 й.
ТИЛАВОВ Ҳайдар - милиция сержанти. Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими ДАН инспектори. 12.06.1954 - 23.05.1987 й.
Мен ўзимнинг “Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кундаликларидан” (2020 йил) ва “Умр мазмуни ёхуд дунёга уйғоқ назар ила: Шуурумиз ҳақиқатлари” (2023 йил) деб номланган китобларимда мана шу 62 нафар ички ишлар органлари ходимлари тўғрисида батафсил ёзганман.
Ўз хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ҳамкасбларнинг охиратлари обод бўлсин! Уларнинг қаҳрамонликлари ҳозирги кунда юрт осойишталиги, халқимиз ва жамиятимиз хотиржамлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлашда кечаю-кундуз хизмат қилаётган ички ишлар идоралари ходимларига руҳ ва куч беради, деб умид қиламан.
Ураимжон АБДУҒАНИЕВ,
юридик фанлари номзоди, истеъфодаги генерал-майор, 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби.