Энг қадимги ёзув
- 22.04.2025 18:26
- 158
- Ўқинг, қизиқ!
Археологик тадқиқотлар тарихига назар ташласак ақлбовар қилмас топилмаларга гувоҳ бўламиз. Ана шундай ҳайратомуз далиллардан бири Тартерий табличкаларидир.
Бу учта лой табличкадан иборат бўлиб, уларга пиктографик белгилар ўйиб ёзилган. 1961 йилда Руминиянинг Тартарея қишлоғи яқинидан топилган бу табличкаларнинг иккитаси тўғри тўртбурчак шаклида, учинчиси айланаси эса 6 сантиметр келадиган юмалоқ, ўртасида тешиги бор.

Сирли табличкаларга ўйилган пиктограммалар нафақат расм, балки қандайдир расмий маънога эга ҳарфлар ҳамдир. Бу шуниси билан ҳайратланарлики, археологлар табличкалардаги белгиларни эрамизгача IV минг йилликларга тааллуқли эканлигини аниқладилар.
Табличкалар шуни кўрсатадики, Европа ҳудудида миной давридан анча йил илгари ёзув мавжуд бўлган. Анъанавий биринчи ёзув ҳисобланган белгилар ҳатто Шумер ва Хитой ёзувларидан ҳам қадимийроқдир.
Т.Шомуродов тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Илмий тадқиқотлар ҳаётга жорий этиляптими?
- Кеча, 17:18
- Саломатлик
Қудачилик ва кибр
- Кеча, 17:02
- Мутолаа
Антибиотиклар фойдалими ёки зарарли?
- Кеча, 16:38
- Таълим
Экология: Бугунги бепарволик, эртанги фожиа
- Кеча, 16:30
- Долзарб