Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 миллиард долларлик олтин экспорт қилди

Ўзбекистон 8 ойда қиймати 5,8 миллиард AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,2 фоизни ташкил этиб, 1,8 миллиард AҚШ долларига кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 фоизни ташкил этоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 24,5 миллиард AҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 миллиард AҚШ долларига камайган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт 11,6 миллиард AҚШ доллари, импорт ҳамжи 12,9 миллиард AҚШ долларига тенг бўлиб, ташқи савдо айланмаси салдоси -1,3 миллиард AҚШ долларини ташкил этган.