Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Айни вақтда Самарқандда "DISCOVERING UZBEKISTAN" биринчи туристик анжумани бўлиб ўтмоқда

Анжуманда халқаро авиакомпаниялар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар, шунингдек, дипломатик корпус, вазирликлар, идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур конференциянинг мақсади "Ўзбекистон" деб номланган сайёҳлик маҳсулоти, мамлакатимизни хорижий сайёҳлар учун очиш ва туризм имкониятларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Вилоят туризм бошқармаси ахборот хизматига кўра, конференция доирасида соҳадаги муаммоли масалаларни муҳокама қилиш, хорижий сайёҳлар учун идеал сайёҳлик пакетларини яратиш формуласини олиб чиқиш, ҳар бир минтақани ва туризмнинг барча турларини намойиш этиш, Ўзбекистон аэропортларининг имкониятлари ва Европа, Осиё ва Aраб мамлакатларига авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари бўйича маълумот бериш кўзда тутилган.

Анжуман Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Uzbekistan Airports" AЖ ҳамда "Aир Мараканда" авиакомпанияси кўмагида ташкил этилган.