Эркинжон Турдимовдан ёрдам сўраб мурожаат қилган онанинг фарзанди шифохонага ётқизилган, аҳволи яхши
- 18.07.2020 11:07
- 8769
- Самарқанд

Ижтимоий тармоқларда фарзандининг иситмаси кўтарилиб, нафас олиши қийинлашаётгани ва тез ёрдамга қўнғироқ қилсада-да, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмаётганидан шикоят қилган онанинг вилоят ҳокими Э.Турдимовга видео мурожаати тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилганимизда, ушбу фуқаро Самарқанд шаҳрида яшаши ва айни пайтда бемор А.Мусинов вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, даволанаётганини маълум қилишди.
– 10 июлдан бошлаб беморнинг тана ҳарорати 38 гача кўтарилган ва уй шароитида даволанган, – дейди Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Бобожонов. – Лекин жараён поликлиника бўлим бошлиғи томонидан назорат қилиб борилган. 13 июль куни бемор поликлиникада тузилган врачлар гуруҳи томонидан кўрилган ва умумий аҳволи тўғри баҳоланиб, стационарга ётқизилган. Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати яхши.
А.Бобожонов беморнинг онаси томонидан ўзига йўлланган кейинги аудиоёзувни ҳам бизга тақдим этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди"
- 41 дақиқа аввал
- Ўзбекистон
"Коррупция халқнинг давлатга ишончига путур етказади"
- 46 дақиқа аввал
- Ўзбекистон
Сўзга сиғмас бўлди шарафинг, шонинг...
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Дунёдаги ўрганилиши қийин бўлган тиллар
- Кеча, 21:37
- Ўқинг, қизиқ!