Самарқанд шаҳрида таксилар учун махсус жиҳозланган тўхташ жойлари қурилади

Вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда Самарқанд шаҳридаги Даҳбед, Рўдакий ва Шоҳи Зинда ҳамда Спитаменшох, Беруний ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаларида йўналишсиз таксилар учун махсус жиҳозланган тўхташ жойлари қурилиши белгиланди.

  Шунингдек, бир ой муддатда таъмирталаб аҳволда бўлган Иштихон туманидаги 40 та, Тайлоқ туманида 33 та, Пайариқдаги 26 та, Қўшработдаги 22 та, Оқдарё ва Пахтачидаги 15 тадан ҳамда бошқа туманлардаги оралиқ бекатларни таъмирлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.