Танлов: “Ватан ягонадир, Ватан биттадир!”

Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд шаҳар кенгаши Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" ғояси остида миллий ва ватанпарварлик қадриятларини асраб-авайлаш, тарғиб қилишга қаратилган “Ватан ягонадир, Ватан биттадир!” номли энг яхши миллий контент ва ижтимоий видеороликлар танловини эълон қилади.
Танловда яшаш жойидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, кенг қатламли аҳоли вакиллари, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги корхона, ташкилот ва муассасалар иштирок этиши мумкин.
Ижодий ишлар миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз, Ватанга муҳаббатни, ватанпарварликни ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, янгиланишларни ифода этиши керак.
Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар янгидан яратилган ва илгари танловларда иштирок этмаган ҳамда ОАВларида ёритилмаган, креатив ва янгича руҳдаги миллийлик билан йўғрилган бўлиши лозим.
Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар ўз ишларини @manaviyatmarifat24 манзилига (исм-фамилияси, яшаш жойи ва телефон рақами билан) юбориши лозим.
Танлов учун материаллар жорий йилнинг 10 августидан 25 август (соат 17:00) кунига қадар қабул қилинади.
Эслатма: Ижодий ишлар 1-2 дақиқага мўлжалланган, ҳажми 100 мб дан ошмаган, тасвирлар сифатли ва тиниқ бўлишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Танлов ғолиблари Самарқанд шаҳар ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси томонидан:
- 1-ўрин учун I даражали диплом, 12 миллион сўмлик ВАУЧЕР;
- 2-ўрин учун II даражали диплом, 8 миллион сўмлик ВАУЧЕР;
- 3-ўрин учун III даражали диплом, 6 миллион сўмлик ВАУЧЕР билан тақдирланади.