Самарқандга байрам кунлари «Афросиёб»нинг янги рейслари йўлга қўйилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти, мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, 2019 йил 1, 2, 3 сентябрь кунлари «Самарқанд-Тошкент-Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилади.

“2019 йил 1, 2, 3 сентябрь кунлари «Самарқанд-Тошкент-Самарқанд» йўналишида ҳаракатланадиган №773/774-сонли «Афросиёб» замонавий поездлари соат 11:08 да Самарқанд вокзалидан, соат 17:00 да эса Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади”, - дейилган хабарда.