Кимёгарлар шаҳарчасидаги "сунъий оролчалар"га ким барҳам беради?
- 03.05.2020 09:45
- 369
- Самарқанд
Сарлавҳани ўқиган ва суратларни кўрган киши «Бугунги кунда ёмғир кўп ёққани сабаб бундай ҳолат бўлади-да» дейиши мумкин. Шундай бўлганда Нурли келажак ва Нурафшон маҳаллалари аҳолиси элга жар солмаган ҳам бўлишарди. Аммо бу муаммо ойлар давомида йўғон ичакдек чўзилиб, мутасаддилар эътиборидан четда қолиб келмоқда.
Бу ҳақда жорий йилнинг 26 мартида Zarnews.uz телеграмм каналимиз орқали "Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар шаҳарчаси, 29-даҳадаги Нурли келажак ҳамда Нурафшон маҳаллаларини боғловчи кўча эътибордан четда қолганми?" сарлавҳали фототанқид ҳам эълон қилинган эди.
Аммо орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамай бу кўчанинг "сунъий оролчалари" ҳали-ҳамон мавжуд.
Улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган шаҳарчада эътибордан четда қолган кўчага Самарқанд шаҳрининг масъуллари қачонгача бефарқ қарашади?
Б.Рустамов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 35 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!