Самарқандда «ҳалол» стандартларига тўлиқ жавоб берадиган меҳмонхона қурилмоқда
- 14.05.2020 18:20
- 924
- Самарқанд
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Ал Бухорий мажмуаси яқинида «ҳалол» стандартларига тўлиқ жавоб берадиган 7 та йирик 3 ва 4 юлдузли меҳмонхона комплекслари барпо этилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 216,25 миллиард сўмни ташкил этиб, уларда 150 дан ортиқ иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуруллаев мазкур меҳмонхонанинг қурилиш жараёни билан танишди ва мутасаддиларга тегишли топшириқларни ўз вақтида бажариш юзасидан вазифалар берди.
Ҳудуддаги энг йирик меҳмонхона лойиҳаси Индонезиянинг Sahid Group ташкилоти билан SAG ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бу комплекслар 91 хона, 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, 4 юлдузли меҳмонхона стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ресторан, конфереция заллари ҳам ташкил этилади.
Самарқанд вилоят туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.