Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ўтган тўққиз ойда 169 та ёнғин содир бўлган

Табиий офат натижасида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган бўлса, 1 нафар фуқаро ёнғин ичида қолиб вафот этган.

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳар биримиз ўта эҳтиёкор бўлишимиз, айниқса қиш мавсуми олдидан профилактик тадбирларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Негаки, кутилмаган ёнғин йиллар давомида тўплаган бойлигингиз, шу жумладан соғлиғингизга зарар етказиши мумкин.

Жорий йилнинг 25 сентябр куни соат тахминан 14:00 ларда Самарқанд шаҳар Қавола маҳалласида содир бўлган ёнғин бунга ёрқин мисол бўла олади.

Оилавий корхонада соди бўлган ёнғин кўлами шу даражада кенг эдики, шу боис, 3 та ҳарбийлашган ёнғин хавфсизлиги бўлимидан 6 та ўт ўчириш машиналари жалб қилинди.

Тилсиз ёв тўлиқ бартараф этилгунга қадар ишлаб чиқариш цехининг 85 метр квадрат том қисми, шифти, эшик-деразалари ҳамда мебел ишлаб чиқариш ускуналари ёниб кетган.

Ф.Аҳмедов,

Самарқанд шаҳар ФВБ ЁХБ инспектори.