Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Алимент тўламаган отага 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг суд ҳужжатига асосан қарздор К.Н. томонидан ундирувчи Ф.Б.нинг фойдасига 1 нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент пули тўлаши белгиланган.

Шунга қарамасдан К.Н.нинг 2016 йил 21 апрелдан 2019 йил сентябрь ойига қадар алимент бўйича қарздорлигини қасддан тўламай келаётгани аниқланди. Бугунга келиб унинг қарздорлиги 19 миллион 184 минг сўмни ташкил этган.

Қарздор К.Н.га алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги боис Самарқанд шаҳар маъмурий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47(4)-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ойбек ҚОРАБОЕВ,

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси.