Пул топиб бахт топмаганлар...
Лотореяда катта пул ютиб олганлар кишилар хусусида
Лотореяда катта миқдорда соврин ютиб олган одам қандай қилиб бахтсиз бўлиши мумкин? Мисол учун, агар сиз 10 миллион доллар ютиб олсангиз нима қилган бўлардингиз? Аниқланишича, кўпчилик "омадли"лар умуман катта пулни кўриб, ўзини йўқотиб қўяр экан, ким билсин, балки улар лоторея ўйнамагани маъқулроқмиди? Қуйида ютуқ эгаларининг узоқни кўрмай иш тутганликлари натижасида рўй берган нохуш ҳолатлар келтирилган.
Келли Рожерс
Бир вақтлар бу қиз 16 ёшида лотореяда 1,9 миллион (ўша пайтда бу миқдор тахминан 3 миллион долларга тенг эди) евро ютиб олган сайёрадаги энг омади чопган ўсмир бўлган эди. Нима деб ўйлайсиз, у кўчмас мулкка сармоя киритиб, ишбилармон аёлга айландими? Асло йўқ! Пулларининг барчасини у дўконлардаги деярли бор нарсани харид қилиш, зиёфатлар уюштириш ва пластик жарроҳликларга сарф қилди. Ҳозир у 22 ёшда, Рожерс ортида икки марта ўз жонига қасд қилишга уриниш ва икки фарзанди бор.
Ҳозир у нима қилади? Меҳмонхонада оқсоч бўлиб ишлайди.
Кен Проксмайр
Проксмайр лотореялардан бирида миллион доллар ютиб олишдан олдин машинист бўлиб ишлаган. У Калифорнияга бориб, ўзининг автомобиль бизнесини очди. Беш йил ўтгач, Кен касодга учраб, яна машинист бўлиб ишга кирди.
Тўғриси на унинг ўзи, на ўғли бундан азият чекмади. Ўғлининг сўзларига кўра, улар лимузин ва шампандан завқланиб, яхши яшашга улгурган, энди эса ишлаш вақти келди.
Эвелин Адамс
Бу аёл ҳаётида ҳам ақл бовар қилмайдиган воқеалар содир бўлди - у 1985 ва 1986 йилларда лотореяда жами 5,4 миллион долларни ташкил этган ютуқни қўлга киритди. Бироқ, ютуқ келажакда фойдаланиш учун ишлатилмади - Эвелин рулеткада қимор ўйнай бошлади ва бир неча йил ичида бутун бойлигини йўқотди. Ҳозир у фотосуратини юқорида кўришингиз мумкин трейлерда яшайди.
Билли Боб Харелл
Бу одам ўзининг раҳмдиллигидан зарар кўрди. Билли 31 миллион доллар ютиб олиб, бир нечта уй ва бир нечта машина сотиб олди. У ҳашамат билан яшаши ва бахтли бўлиши керак эди, бироқ Боб унга ёрдам сўраб келганларнинг ҳеч бирига рад жавоби бера олмади.
Ҳотамтойлиги натижасида у бор пулини тарқатди, шундан сўнг хотини уни ташлаб кетди. Бироз вақт ўтгач, депрессия ҳолатига тушиб қолган Харелл ўз жонига қасд қилди.
Майкл Кэррол
Бу ҳолат инсон аҳмоқлигининг энг ёрқин намунасидир. Ҳеч ким 15 миллион долларлик лоторея ютуғини бу одамдек аҳмоқона сарф қилган эмас.
Чиқиндичи бўлиб ишлаган Майкл Керролл ютуғини олгач, аввалига оиласи ва дўстларига қимматбаҳо совғалар бера бошлади. Шундан сўнг у пулини зиёфатлар, кокаин, турли русумдаги машиналар ва енгил-елпи ҳаётга совурди.
Бундан ташқари, Керролл бир миллиондан ортиқ маблағни қимматбаҳо ит ва зотли отларга сарфлади, севимли спорт жамоасига миллион доллар хайрия қилди ва охир-оқибат охирги пулига ўзига қимматбаҳо машина сотиб олди.
Энди у деярли қашшоқ, кунига 42 евро ишсизлик нафақаси олиб кун кўради. У ким бўлиб ишга кирмоқчи бўлаётганини билмоқчимисиз? Чиқиндичи. Ҳа, ҳа, йигит аввалги касбига қайтишни хоҳлайди.