Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Украинада сайлов: ким президент бўлади?

Украина президентлиги учун 31 март куни ўтказилган сайловнинг биринчи турида ҳеч бир номзод етарлича овоз тўплай олмаган эди. Бугун сайловнинг иккинчи тури бўлиб ўтади. Унда амалдаги давлат раҳбари Петр Порошенко ва биринчи тур етакчиси Владимир Зеленский иштирок этади.

Иштимоий сўров натижалари ва баллар йиғиндиси бўйича В.Зеленскийнинг қўли баланд келмоқда. Сайтимизни кузатиб боринг, сайлов натижалари ҳақида хабар берамиз.