Украина авиация ёрдамида Қримга зарба берди
- 13.09.2023 15:28
- 122
- Хориж
“Страна” нашрининг хабар беришича, Украина қуролли кучлари авиацияси Ғарбнинг узоқ масофали ракеталари ёрдамидагина бундай зарбаларни амалга ошириши мумкин.
Аввалроқ ҳарбий эксперт Василий Дандикин Украина Севастополга Британиянинг қанотли ракеталари ёрдамида ҳужум қилган бўлиши мумкинлигини айтган эди. Шунингдек, унга кўра, Украина қуролли кучлари Қримга тунги ҳужумда учувчисиз катерлардан ҳам фойдаланган.
13 сентабрга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари Севастополдаги кема таъмирлаш заводига ўнта қанотли ракета билан ракета ҳужуми уюштирган. Ишлаб чиқариш ҳудудида ёнғин содир бўлган. Тез орада икки киши ҳужум қурбонига айлангани, жароҳатланганлар сони эса 26 кишига етганлиги маълум бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, Украина Қора денгиздаги платформаларини қайтариб олган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа