Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртадан мамлакат ҳудудига яна совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи орқали Волгабўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб хабар берди "Ўзгидромет".

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик баъзи жойларда кучли (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда музламалар кузатилади.

27-28 ноябрда Республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с.гача, баъзи жойларида 25-27 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 5 даража совуқдан 3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кам бўлиши кутилмоқда.