Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Камаз»дан катта миқдордаги пулни ўғирлаган 25 ёшли йўловчи қиз ушланди

Каттақўрғон тумани Омонбой маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Д.Ш. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган.

Унда 2020 йил 16 июль куни соат 21:30 ларда ўзига тегишли Камаз русумли юк автомашинасида Нарпай туманидан Тошкент шаҳрига бориш учун йўлга чиқиб, Оқтош шаҳридан Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган С.У.ни йўловчи сифатида миндирганлигини ва соат 23:40 ларда Самарқанд шаҳар Ўзбек Тракт кўчасида жойлашган Улуғбек шоҳ бекатига етиб келиб, озиқ-овқат харид қилиш учун автомашинадан тушган вақтида С.У. автомашина ичида бўлган 5340 АҚШ доллари ва 3.600.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. ушланиб, ундан 800 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.