Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Космосдан Ерга қанақа метеорит учиб келмоқда?

Олимлар коинот кўламида навбатдаги фалокат рўй беришини башорат қилишмоқда. Ерга улкан метеорит яқинлашяпти. Аммо ваҳима қилишга асос йўқ – астероид Ер ёнидан ўтиб кетади. НАСАнинг хабар қилишича, 2009PQ1 астероиди 2009 йил 14 августда аниқланган экан. У “Апполонлар” синфига мансуб бўлиб, йўли Ер орбитасини кесиб ўтади. НАСАга қарашли Ер атрофидаги объектларни ўрганувчи марказ уни (CNEOS) “хавфли” категорияларга қўшади. Астероид катталиги 84 дан 190 метргача бўлиб, футбол майдонига тенг келади.

Жорий йил 5 август соат 19:35 да у Ерга хавфсиз масофа - 3,2 миллион километр наридан ўтиб кетди. Бу Ер билан Ой ўртасидаги масофадан 7 марта кўпдир.

Бундай объектлар вақти-вақти билан Ерга ёки унинг орбитасига яқинлашади. Аммо инсониятга бу самовий жисм таҳдид солмайди. Ер атрофидаги барча маълум астероидлар 100-150 йил олдин ҳисоблаб чиқилган. Астраномлар улар қайси кун, қандай масофада, қандай тезликда учиб ўтишини билишади.

Яқин 100 йилда бирорта метеорит Ер билан тўқнашмайди.

“АиФ” (2020 й, 30-34 сонлар) асосида Т.Мурод тайёрлади.