Ер атмосферасида метеорит портлади

Ушбу ҳодиса Камчатка устида рўй берди. Бу ҳақда "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка филиали директори Данила Чебров маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

Унинг таъкидлашича, олимлар ҳодиса гувоҳи бўлган кишилар томонидан олинган видеони кўргач, метеоритнинг атмосферага кириш сигналини қидира бошлаган. Илгари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеода самовий жисмнинг парвози ва унинг портлаши акс этган.

Чебровнинг аниқлик киритишича, Начики шаҳарчасида жойлашган инфратовуш станцияси мутахассислари 11 январь куни маҳаллий вақт билан соат 8:09 да Камчатканинг ғарбий қирғоғи майдонида атмосферага кириб келган метеорит сигналини қайд этишган. Таъкидланишича, портлагунга қадар унинг Ер атмосфераси зич қатламларида ҳаракати 55 сония давом этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, объектнинг диаметри салкам 10 метр ва портлаш энергияси тортил эквивалентида 1-5 килотонна атрофида бўлган.

Таққослаш учун: Тунгус метеорити энергия чиқариши 10-30 меготоннани ташкил этган ёки 1883 йилда Каратау вулқонининг портлаши оқибатида ТНТ эквивалентида 200 меготонна энергия чиқарилган. 2004 йил 26 декабрда ҳалокатли цунами келтириб чиқарган Ҳинд океанидаги зилзила пайтида чиқарилган умумий энергия (9,3 балли) 9600 гигатонга тенг бўлган.

Г.Холдорова тайёрлади.