Турли мамлакатлар ва маданиятларда муқаддас саналган ҳайвонлар
Қадим замонлардан бери кўплаб динлар ва халқларда муқаддас ҳисобланган ҳайвонлар бўлган. Муқаддас ҳайвонлар (илмий зоолатрия) - бу ҳайвонларни диний ҳурмат қилиш билан боғлиқ маросимлар ва эътиқодлар тўплами.
Илон
Ҳиндистондаги Карнатака штатида одамлар ҳали ҳам илонларга сиғинишади. Илонга сиғиниш бир қанча қадимги маданият ва анъаналарда мавжудбўлиб, ҳатто Шива худоси безак сифатида бўйнигаҲиндистондаги барча илонларнинг энг муқаддаси “кўзойнакли илонлар”ни кийиб олган.
Йўлбарс
Хитой рассомлик ва жанг санъати йўлбарсни еррамзи, Шарқий Осиё маданияти эса бу катта мушукни қўрқмаслик ва ғазаб рамзи деб билади.Хитойда йўлбарсларга сиғиниш учун асосий жой бўлган Куньмин диққатга сазовор туристик шаҳарчаси мавжуд.
Ҳиндуизмда йўлбарс ҳиндлар худоси Шива ва Дурга билан боғлиқ. Непалда Багҳ Жатра деб номланган йўлбарслар фестивали нишонланади. Вьетнамнинг кўп жойларида деярли ҳар бир қишлоқда йўлбарслар ибодатхонаси мавжуд.Маъбад ва саройларга кираверишда йўлбарслар тасвирларини кўриш одатий ҳол бўлиб, улар бу жойларни ёвуз руҳлардан ҳимоя қилади, деб ишонилади.
Буйволлар ва сигирлар
Ҳиндуизмда йирик қорамол муқаддас ҳисобланади, ҳатто қадимги Миср ва Юнон маданиятларида ҳам ҳар йили буқалар туғилган куни нишонланиб келинган ва ўлимидан кейин улар мўмиёланиб,қабрга кўмилган.
Фил
Таиландда одамлар оқ фил ўлган одамнинг руҳини ўзи билан бирга олиб юради, деб ишонишади. Ҳиндистонда Ганеша худоси филнинг бошига эга. Алунам деб номланган фестивалда турмушга чиқмаган аёллар ўзларининг рақс ва қўшиқларини филга бағишлайдилар.
Шимолий Борнео маданияти филларни шараф рамзи деб билади. Ҳинд маданияти ва анъаналарида фил алоҳида ўрин тутади. Ҳиндистон жанубидаги ибодатхоналарда кейинчалик уларга сиғиниш учун филлар махсус безаб, тайёрланиб,сайёҳлар учун ажойиб манзара кашф этади.
Маймун
Хитой буржий тақвимига кўра, маймун тўққизинчи хайрли ҳайвондир. Будда дини маймун Будданинг тимсоли эканлигига ишонади. Лекин баъзилар маймунларни инсофсиз ва хунук деб ҳисоблашади.Шунингдек, Хитой будда дини инсон онгининг безовталанган, сабрсиз ҳолатини ифодалаш учун “маймун идроки” метафорасини ишлатади. Баъзи маданиятларда маймунлар очкўзликни англатувчи бемаъни мавжудотлар сифатида ҳам кўрилади.
Итлар
Непал ва Ҳиндистоннинг баъзи қисмларида итлар диний аҳамиятга эга. Toyhar деб номланувчи беш кунлик фестивалда итларга сиғинишади. Ҳиндуизмда итлар ўлим худосининг хабарчиларидир. Улар, шунингдек, жаннат эшикларининг қўриқчилари эканлигига ишонишади. Непалда ҳар йили 14 ноябрь Kukurtoyhar (итлар куни) сифатида нишонланади. Бу кунда итларга сажда қилинади ва улар гулчамбарлар билан безатилади.
Отлар
Отга сиғиниш асосан турк ва ҳинд-европа халқлари томонидан татбиқ қилинган. От ҳам, хачир ҳам Рим халқи учун муқаддас ҳисобланган. Айниқса, жангчилар ва қудратли саркардаларнинг содиқ ҳамроҳлари жанговар отлар, барча асрларда юксак қадрланган. Содиқ ҳайвонларнинг хизматлари мукофотсиз қолмади: Буюк АлександрМакедонский жангда ҳалок бўлган вафодор отишарафига Букефалия шаҳрига асос солган эди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.