Буюк тарихий шахсларнинг бемаъни ўлимлари
Ли По - Ой қучоғидаги ўлим
Хитой адабиётининг энг машҳур намояндалариданбири шоир Ли По кўпинча “ичиб олиб”, ўзинингўлмас асарларини тасодифий ўткинчиларга айтибберар эди. Бир куни кечаси Ли По Янцзи дарёсибўйлаб қайиқда сузиб, ифодали шеър ўқиб туриб,ой аксини қучоқлашга уриниб кўрмоқчи бўлди,бироқ у қайиқдан йиқилиб, сувга чўкиб кетди.
Фрэнсис Бэкон – музлатгич яратаман!
XVI асрнинг нуфузли давлат арбоби ва файласуфиичак-чавоқлари тозаланган товуқни қор билан тўлдиргандан сўнг вафот этди (у товуқ гўшти узоқ сақланиши учун туз ўрнига қордан фойдаланишғоясини ўйлаб топди ва у ўз назариясини синабкўрмоқчи эди). Синов натижасида товуқ эмас, Бэконнинг ўзи музлаб қолди.
Жан-Батист Люлли – дурдона асар керак!
XVII асрда француз қироли топшириғи билан мусиқа яратган бастакор ўз ишига бўлган ҳадданташқари садоқати туфайли вафот этди.
Кунларнинг бирида концертга тайёргарлик пайтида у жуда ҳаяжонланиб, ҳассасини ерга уриб, ўз оёғини тешиб қўйди ва қон заҳарланишидан вафот этди.
Клод Франсуа – лампани алмаштирмоқчи эдим, холос
Франциялик қўшиқчи суви тўла ваннада турганҳолда лампочкани алмаштирмоқчи бўлганидаэлектр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди.
Аллан Пинкертон – тутқич бермас детектив
Америкалик афсонавий детектив ўлимнинг кўзигақайта ва қайта қараган. У қароқчилар томонидан ўққа тутилган, зўравонликда ушлаб турилганбўлишига қарамасдан ҳар доим улар дастидан соғ-саломат чиқиб кетишга муваффақ бўлган.Кунларнинг бирида у текис ерга йиқилиб, тилини тишлаб олди, бир неча кундан кейин эса у қон заҳарланишидан вафот этди.
Закари Тейлор – жуда иссиқ!
Америка Қўшма Штатларининг 12-президенти1850 йилнинг 4 июлидаги жуда иссиқ кундагимаросимдан сўнг кўп музқаймоқ еб қўйди. Овқатҳазм қилиш бузилиши ривожланди ва 5 кунданкейин, атиги 16 ой президентлик қилган Тейлорвафот этди.
Джек Дэниэл – сейф кодини ким ўзгартирди?
Машҳур «Jack Daniel’s» вискисининг “отаси” сейфидаги ўзи ўрнатган комбинацияни унутибқўйиб, бойликлари сақланадиган темир шкафни тепаётганда оёғ бармоғини синдириб қўйди. Оёғи жароҳатлаганидан олти йил ўтиб Дэниэл қорасон касаллигидан вафот этди.
Ҳанс Штайнингер – яна кимда шундай соқол бор?
Австриялик Ҳанс Штайнингер дунёдаги энг узунсоқоли (тахминан 1,4 метр) ва... шу туфайли ҳалок бўлгани билан жаҳонда шуҳрат қозонган.
1567 йилда Ҳанс яшаган шаҳарда ёнғин содир бўлади. Оловдан қутулишга шошилаётган Ҳанснинг соқоли оёқлари остига чигаллашиб қолади. У тасодифан ўз соқолининг учини босиб, мувозанатни йўқотади. Йиқилиб кетиб, бўйнини синдиради ва ҳалок бўлади.
Ал-Жоҳиз – ўз китоблари остида қолди
Араб энциклопедисти, адабиёт, тарих ва фалсафагаоид кўплаб асарлар муаллифи Ал-Жоҳиз 868 йилдаўз билимдонлиги қурбонига айланди. У ўшадаврдаги қоғоз ўрнини босган оғир бузоқ терисигаёзилган китоб жавонлари устига тушиб кетганида,эзилиб қолиб ҳалок бўлди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.